НАТО Бош котиби ўринбосари Мирча Жоанэ бугун, 25 январь куни Швеция мудофаа вазири Пол Йонсонни қабул қилади, дейилади Шимолий альянснинг матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда кўриладиган мавзулар ҳақида айтилмаган. Шунингдек, мулозимларнинг матбуот вакиллари учун брифинг ҳам режаланмаган.

Маҳаллий “De Standaard” нашрига кўра, музокаралар Стокгольмдаги Қуръон ёқиш ҳодисаси ва Туркия Швециянинг НАТОга аъзо бўлиб кириш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш жараёнини тўхтатгани фонида бўлиб ўтади.

Шимолий альянсга аъзо 30 давлатдан 28 таси, яъни Туркия ва Венгриядан ташқари, Финляндия ва Швециянинг НАТО кириш тўғрисидаги ҳужжатини мамлакатлар парламентларида ратифакация қилинган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Швеция НАТОнинг ўтган йил ёздаги Мадрид саммитида Туркия билан имзолаган шартномани бажармаяпти, Анқаранинг Стокгольмда яшириб юрган Курдистон ишчи партиясининг жангарилари қайтариб бериш талабини бажармаяпти.

 

ЎзА