Хитойда 13-19 январь оралиғида янги турдаги коронавирус инфекцияси оқибатидан 12 658 киши вафот этди.

Касалликни назорат ва профилактика қилиш марказлари (CDC) маълумотига кўра, ой тақвими бўйича янги йил арафасида коронавирус туфайли ўлим ҳолати кескин ўсиши қайд этилган.

Чеклов бекор қилингач, 2022 йил 8 декабрдан 2023 йил 12 январгача Чин юртида ушбу инфекция 59 938 фуқаронинг ётиғини қуритган.

Шу тариқа Хитойда эпидемиянинг сўнгги тўлқини давомида қурбонлар сони 72 596 кишига кўпайди.

«CDC» бош эпидемиологи Ву Цзуньюнинг айтишича, мамлакатдаги 1,4 миллиард кишининг 80 фоиздан ортиғи чеклов олиб ташлангандан кейин касаллик юқтирган.

Қайд этиш керак, Хитойда янги йилни ҳам ўз ичига олган «Баҳор байрами» пайти миллионлаб одамлар ўз она юртини зиёрат қилиш учун мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқишади.

Мамлакат транспорт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил 7 январдан 15 февралга қадар 40 кунлик таътил давомида 2,1 миллиард хитойлик саёҳат қилишни режалаштирган.

ЎзА