Туркманистон Миллий кенгаш (парламент)нинг шанба кунги йиғилишида икки палатали қонун чиқарувчи орган 2021 йилдан буён Туркманистон парламентининг қуйи палатаси бўлган Мажлисга айлантирилди. Юқори палата – Халқ маслаҳати “халқ ҳокимиятининг олий органи” этиб қайта ташкил этилди. Давлат собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов унинг раиси бўлиб қолди.
“Туркманистон Халқ маслаҳати ташкил этилиши ва унга кенг ваколатлар берилиши муносабати билан Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати тугатилади. Мамлакатда қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи бир палатали парламент – Миллий мажлисга айлантириш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди”, дейилади давлат агентлиги сайтида.
Йиғилишда Гурбангули Бердимуҳамедовга Туркманистон миллий етакчиси мақоми берилди.
ЎзА