Ўтган йилнинг 11 ойида Қирғизистон 88,4 килограмм олтин экспорт қилган. Туркия ва Бирлашган Араб Амирлиги Қирғизистон олтинининг асосий импортчиси бўлган.
Мамлакатнинг ўзаро савдо бўйича миллий статистика қўмитасининг сўнгги маълумотида ушбу рақам келтирилмоқда.
2022 йил январь ойидан ноябрь ойигача Туркия Қирғизистондан 83,5 килограмм олтин сотиб олган.
Ўтган йилнинг 11 ойида Бирлашган Араб Амирликлари Қирғизистондан қарийб 5 килограмм қимматбаҳо металл сотиб олган. Ноябрда олтин савдоси бўйича БАА билан янги келишув бўлмаган.
Хабарда таъкидланишича, арабистонлик ҳамкорлар Қирғизистон олтинини Лондон биржасидаги олтин нархига яқин қийматда сотиб олган. Сотиб олинган қимматбаҳо металлнинг ҳар бир грамми 59,2 долларга баҳолангани айтилмоқда.