Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатда навбатдаги президентлик ва парламент сайловлари 14 май куни ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда “euronews” хабар берди.

Ўтган йилдан бери сайловлар 2023 йилнинг июнь ойида ўтиши режалаштирилаётгани ҳақида гапириб келинаётган эди.

Сайловларнинг эртароқ муддатга кўчирилиши сабабини давлат раҳбари меҳнаткашлар ва талабалар учун таътил мавсумининг бошланиши ва айни ўша пайтда юз мингдан ортиқ турк фуқароларининг Ҳаж зиёратида бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобга олингани билан изоҳлади.

“ТРТ” телеканалининг маълум қилишича, бундан 73 йил аввал Туркиянинг демократик партияси айни шу куни парламент сайловларида ғолиб бўлганди, ўшанда мамлакатда илк бор сиёсий партия яккаҳокимлигига барҳам берилган эди.

“Сайловларнинг 14 май кунига белгилашда давлат тарихидаги бу муҳим воқеа ҳам ҳисобга олинди”, деди Президент Эрдоған.

ЎзА