Бугун, 17 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли халқаро турнирнинг «Мастерс» ва «Челленжер» мусобақаларида 4-тур учрашувлари ўтказилади.

Кучлилар ўртасидаги «Мастерс» турнирида мағлубиятсиз одимлаётган Нодирбек Абдусатторов бугун оқ доналарда эронлик Пархам Магсудлуга қарши баҳс юритади.

«Челленжер» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров эса ҳиндистонлик Адҳибан билан куч синашади.

Кеча ўтган 3-тур учрашувида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Гукеш билан муроса йўлини танлади.

Жавоҳир Синдоров эса оқ доналарда бошқа бир ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Вайшалини мағлубиятга учратди.

Ҳар икки истеъдодли шахматчимиз 4-тур олдидан 1 ғалаба ва 2 дурангга эга бўлган ҳолда пешқадамлар сафида бормоқда.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА