Президент Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркелни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Ангела Меркелни унинг Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.