Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес мамлакатда F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётларни бошқара оладиган учувчилар етишмаётганига изоҳ берар экан, учувчилар таркибини тайёрлаш ҳар доим кечикаётганини, ўқитиш ишлари саккиз йилга чўзилаётганини таъкидлади.
«Бизнинг учувчиларни тайёрлаш жадвалимиз мен хоҳлаган босқичда эмас», – деди Уоллес 1 ноябрь куни Британия парламентининг лордлар Палатаси қўмитасида сўзга чиқиб. У мазкур вазиятни “анчайин муаммоли” деб атаган. Вазирнинг изоҳ беришича, учувчиларни тайёрлаш мунтазам равишда кечиктириб келинади, ўқитиш жараёнлари эса белгиланган мақсадли кўрсаткич ҳисобланган икки-уч йил ўрнига саккиз йилгача чўзилади.
Sky News телеканалининг эслатишича, аввал бошда Буюк Британия Қўшма Штатлардан 138 та F-35 самолётини харид қилмоқчи бўлганди. Бироқ 2006 йилда қироллик мудофаа вазирлиги атиги 27 та машина сотиб олди. Уларнинг бири ўтган ноябрь ойида Ўртаер денгизида Queen Elizabeth авиаташувчиси бортидан парвоз амалиётини бажараётган чоғида қулаб тушганди, яна учта самолёт АҚШда қолиб кетган.
Экспертларнинг таъкидлашича, бир дона F-35 самолётининг нархи Британия бюджети учун 190 миллион фунтов стерлингга (218 миллион доллар) тушади.