ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бошланди. Спорт мусобақаларининг маҳалла ва сектор босқичларида ғолибликка эришган спортчилар айни дамда шаҳар ва туман босқичларида беллашмоқда.
Нукус шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган мусобақада маҳалла фуқаролар йиғинларининг 48 нафар ёш полвони 12 вазн тоифасида куч синашди.
Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА