Жорий йилнинг 13-17 октябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, қорақалпоғистонлик Моҳигул Комилжанова 72 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев спортчи ва унинг мураббийини қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этди. Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор натижасида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун барча зарур шароитлар яратилаётгани қайд этилди. Бунинг самарасида ёшларимиз спорт оламининг энг нуфузли мусобақалари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирларда катта ғалабаларга эришмоқда.
Спортчига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Маълумот учун, Моҳигул Комилжанова самбо кураши бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 маротаба жаҳон чемпионати совриндори ҳамда Осиё чемпиони ҳисобланади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА