Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 15-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 5 сентябрдаги “М.К.Камаловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги 1187-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
- Шу муносабат билан Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
- Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари этиб сайлансин.
- Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. Нарбаева
Тошкент шаҳри,
2022 йил 13 сентябрь,
№ СҚ-613–IV.