Бугун, 9 август куни Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Унда делегациямизни майдонга бошлаб чиқадиган байроқдорларимиз номи маълум.

Бўлажак маросимда ўзбек спортининг икки ёш юлдузи – таэквондо бўйича «Токио – 2020» Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳамда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади.

 

О.ЭШМАМАТОВ. ЎзА