БМТ Бош Ассамблeясининг «Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар» тўғрисидаги рeзолюциясида гeндeр тeнгликни таъминлаш масаласи кўтарилган бўлиб, бутун дунёда хотин-қизларнинг фан, тeхника ва инновацион ютуқлардан тeнг ва тўлақонли фойдаланишларига имкониятлар яратиш қайд этилган.

БМТ қарорига кўра, 2016 йилдан бошлаб ҳар йили 23 апрель – «Халқаро ахборот технологиялари соҳасидаги қизлар куни» сифатида нишонланади. Бундан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг илм-фандаги салоҳиятига эътибор қаратиш ва қўллаб-қувватлашдир.

Сўнгги 15 йил ичида жаҳон ҳамжамияти хотин-қизларни илм-фанга жалб этишда сезиларли ютуқларга эришди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасидаги қизлар улуши нисбатан озчиликни ташкил этиб, кўпроқ хотин-қизларни технология дунёсига олиб кириш учун кенг имкониятлар яратиш муҳим.

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва идоралар билан ҳамкорлигида «Инновацион тараққиётда хотин-қизларнинг ўрни ва роли» мавзусида  ўтказилган давра суҳбатида шулар борасида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  хотин-қизларни замонавий ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб этиш, билимларини ошириш борасидаги вазифаларга тўхталиб урғу берилди.

Шу билан бирга, ахборот технологиялари соҳасида самарали фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг тақдимотлари ҳам ўтказилди ва фаол иштирок этган хотин-қизларга ташаккурномалар топширилди.

М. Комилова, ЎзА