Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ўринбосари ишонч ёрлиғини қабул қилиб оларкан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга юксак ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

ЎзА