Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпас озиқ-овқат нархи ошгани муносабати билан энг қашшоқ мамлакатларда турмуш шароити ёмонлашаётгани ҳақида огоҳлантирди ва уларнинг қарзларини ҳисобдан чиқаришни таклиф қилди.
Бу ҳақда Мэлпас Германиянинг “Wirtschaftswoche” журналига берган интервьюсида айтиб ўтди, – дея “Арменпресс” ҳабар бермоқда. – Энг қашшоқ мамлакатлар учун юқори инфляция иқтисодий ва ижтимоий фалокатдир, – деди Мэлпас. У мамлакат қанчалик камбағал бўлса, нархлар ошишига ва бунинг оқибатларига қарши туриш шунчалик қийин бўлишига алоҳида урғу берди.
– Биз камбағал мамлакатларни қарзларидан озод қилишимиз керак, – деди Жаҳон банки раҳбари.