Аввал хабар берганимиздек, бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги дастлабки учрашувни 9-10 февраль куни Кубада “Cuba Domadores” боксчиларига қарши ўтказади.
Бугун эрта тонгда “Uzbek Tigers” жамоаси аъзолари – Худойназар Файзов, Шунқор Абдурасулов, Маҳмуд Ғоипов, Мадияр Сайдрахимов ва Баҳодир Жалолов каби Кубага жўнаб кетишди.
“Cuba Domadores”га қарши ўтадиган беллашувларда боксчиларимизга бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва мураббий Равшан Хўжаев ёрдам беради.
“Cuba Domadores”га қарши ўтадиган беллашувларда боксчиларимизга бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва мураббий Равшан Хўжаев ёрдам беради.
Маълумот учун: Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб мураббийлар рўйхатга ўзгартириш киритишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия терма жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувлари Термиз шаҳрида ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА