Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро У.К. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси постда ўрнатилган инспекцион-кўрик мажмуаси ёрдамида сканерланганда автотранспорт воситасида шубҳали товарлар борлиги аниқланди.

Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 20 миллион сўмлик 139 метр матони Туркиядан олиб келаётганлиги аниқланди. Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан Қозоғистондан мамлакатимизга кириб келган фуқаро Х.Н. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унда ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 60 миллион сўмлик, жами 24 рулонда узунлиги 1200 метр бўлган эгилувчи пластик шланга борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,  
ЎзА