Пойтахтимизда Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда ЎФФ, вилоят футбол федерациялари вакиллари, футбол фахрийлари, мураббийлар, спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўзгарди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Раматов сайланди.
У.Аҳмаджонов ЎФА президентининг биринчи ўринбосари, Ш.Тошматов ўринбосари этиб тасдиқланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА