2022 йил 2 февраль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 226036 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беради

Янги касалланиш ҳолатларининг:

47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
28 нафари Андижон вилоятида,
25 нафари Бухоро вилоятида,
27 нафари Жиззах вилоятида,
20 нафари Қашқадарё вилоятида,
19 нафари Навоий вилоятида,
28 нафари Наманган вилоятида,
51 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сирдарё вилоятида,
46 нафари Сурхондарё вилоятида,
67 нафари Фарғона вилоятида,
23 нафари Хоразм вилоятида,
102 нафари Тошкент вилоятида,

431 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 16 нафар,
Бухоро вилоятида 30 нафар,
Навоий вилоятида 24 нафар,
Самарқанд вилоятида 66 нафар,
Сирдарё вилоятида 8 нафар,
Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
Хоразм вилоятида 47 нафар,
Тошкент вилоятида 19 нафар,
Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210926 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1575 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 188 нафар кишида пневмония аниқланди.