Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими томонидан яқинда антиқа ундирув амалга оширилди.

Воқеага кўра, фуқаро И.Гулямовнинг Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекциясидан 189 миллиондан зиёд қарздорлиги бўлган. И.Гулямов Россия  Федерациясига  чиқмоқчи бўлган вақтда қарздорлик фош бўлиб қолади ва ундирув таъминланган.

И.Гулямовнинг қарздорлиги билан боғлиқ иш Бюро томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судига оширилган эди.

Шундан сўнг қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Олинган жавоб хатларига кўра, қарздорнинг номида мол-мулклар борлиги аниқланиб, дарҳол уларга «MIB Portal» электрон дастури орқали тақиқлар қўйилган.

Шундай қилиб, И.Гулямованинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқлари чекланади. Натижада, у Россия Федерациясига чиқиш имкони бўлмагани туфайли жами қарздорлигини тўлаб беришга мажбур бўлган.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА