2017 йил июль ойида тамал тоши қўйилган “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” заводида йилига 16 минг “Peugeot Expert” ва “Peugeot Boxer” русумидаги тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йил май ойига қадар амалга оширилади, 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, завод Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” АК ва Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртасидаги келишув асосида қурилмоқда.
Мавзуга оид
ЎзА