«Пахтакор» ОЧЛдаги илк учрашувга жиддий тайёрланмоқда

«Пахтакор» клубининг матбуот хизмати хабар беришича, 

жамоа Осиё чемпионлар лигасининг саралаш баҳси доирасида 30 январь куни «Ал-Гарафа»га қарши баҳс олиб боради.
Ҳозирда«Пахтакор» жамоаси аъзолари мазкур ўйин ва янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқдалар.
back.jpg
Дастлаб футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини югуриш машқи орқали жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ласло Ямбор текшириб кўрди. «Катапулт-спорт» технологияси ёрдамида уларнинг чидамлилиги ҳам аниқлаб олинди. Ўйинчилар айни пайтда яхши жисмоний ҳолатга кирмоқда.

Шунингдек, футболчилар жамоавий босим ўтказиш, тўпни олиб қўйиш, ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтиш ва тўпни назорат қилиш каби машғулотларда иштирок этадилар.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА