Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга хизмат қилаётгани билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Фармонга асосан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахслар тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиш бўйича амалдаги тартибга асосан сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида республика тижорат банклари, шу жумладан, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан зарур чоралар кўрилмоқда. Бугунги кунда банк тизимида фаолият юритаётган 38 та Конверсион операциялари бўлимларида хорижий валютани фуқароларга сотиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатилмоқда.
Мижозлар банк филиалларида эмиссия қилинган VISA халқаро тўлов карталаридан фойдаланиб интернет тармоғида харидларни бемалол амалга оширишлари мумкин. Шуниси аҳамиятлики, интернет тармоғи орқали дунёнинг исталган давлатидан товар ва хизматларни сотиб олишда ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 150-76-46, 150-76-84, www.qqb.uz