Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади. Улар ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлашга яқиндан кўмаклашади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда маҳаллалар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллабай ишлаш тартиби, ҳар бир ҳудуд муаммолари ечимига алоҳида эътибор қаратиш масалаларида ўзига хос тизим яратилди. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилди.

Бу каби ислоҳотлар замирида аҳолини ҳаётдан рози қилишдек эзгу мақсад мужассам. Қуйида ҳоким ёрдамчилари ишларининг кўлами, муҳимлиги ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳа ҳавола этилади.

 

ЎзА