Хабарингиз бор, юртимизга коронавируснинг “Omicron” штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19″ пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;
давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПСР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференсалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.