Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Қозоғистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар.

Ташкилот аъзоларининг Қозоғистон халқи ва раҳбариятини қатъий қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги таъкидланди. Тез орада мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ишонч билдирилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати