2021 йилнинг охирида Қўшма Штатлар Украинага 200 миллион долларлик ҳарбий кўмак берилишини маҳфий тарзда маъқуллаган, дейилади “CNN” хабарида.

Ахборот манбасининг Оқ уй маъмуриятидан берган маълумотига қараганда, АҚШ Украинага жанговар қуроллар, ўқ-дорилар, тиббий ва радиолокация кузатуви воситаларини етказиб беради.

АҚШ Конгрессига Украинага берилувчи кўмак ҳақида январнинг бошида маълум қилинган. Ҳозирда мазкур кўмакни етказиш ишига киришилмаган.

Аввалроқ бир гуруҳ таҳлилчилар АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанни Украинага қурол етказиш ҳажмини оширишга чақирганди.