Юртимизда бугунги кундаги пандемияли вазиятни инобатга олган ҳола нодавлат таълим муассасаларига ҳам қишки таьтил муддатини узайтириш таклифи берилган эди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

ЎзА