Қорақалпоғистон Республикаси Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг ишончини оқлашда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Беруний тумани «Шаббоз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Тўрткул шоҳ” кўчаси билан “Кат” кўчаси оралиғидаги йўлларнинг таъмирталаблиги бўйича маҳалла аҳолисидан мурожаат келиб тушган эди. Бу бўйича халқ вакили депутатлик ваколати доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юборди. Натижада туман прокурори Р.Халмуратов, 4-сектор раҳбари А.Кенжаевнинг саъй-ҳаракатлари билан мазкур кўчаларга шағал тўшаб берилди.

Бундан ташқари, “Тўрткўл шоҳ” кўчасидан «Истиқлол» маҳалласида жойлашган 63-сонли умумтаълим мактаби учун ўқувчилар ўтадиган катта йўлга пиёдалар ўтиш йўлакчаси чиздирилиб, йўл белгилари қўйиб берилди. Шу ерда усти очиқ, хавфли ҳолатда бўлган артезиан кудуғи ҳам қаровсиз аҳволда ётган эди. Тегишли ташкилотлар томонидан шу қудуқнинг ҳам усти ёпилиб, нормал ҳолатга келтирилди.

Маҳалла аҳолиси мамнун. Депутатнинг ёрдами билан муаммо ижобий бартараф қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА