Янги бинонинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, йиғилганларни Янги йил байрами ҳамда тиббиёт бирлашмаси янги биносининг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, хорижий тажрибаларни жорий этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги бино аҳолига ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.  Бино учун 2 гектар ер майдони ажратилиб, 13 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бирлашмада патология, терапия, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, юқумли касалликлар ҳамда болалар бўлимлари фаолият олиб бормоқда.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА