Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари журналистлар нигоҳида” танлови ғолиблари тақдирланди.

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси юзасидан жойларда жамоатчилик назоратини таъминлаш” лойиҳаси ғолиб бўлган эди.

Лойиҳа уч босқичдан иборат бӯлиб, унинг биринчи босқичида дастурларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган кенг кӯламли ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш мақсадида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари журналистлар нигоҳида” танлови эълон қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Қорақалпоғистон радиосининг муҳаррири Инкар Пиримбетова, Амударё телевидениеси директори Ғуломжон Ешниёзов, “Еркин Қарақалпақстан” газетасининг мухбири Гулойим Сапарова, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси Довуд Абибуллаев ғолиб деб топилди.

Ғолибларни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси, лойиҳа раҳбари К.Реймов қутлаб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

ЎзА