Убайдуллаев Мирзоҳид Муродилович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавомизимига тайинланди.

Бу ҳақида вазирлик Ахборот хизмати маълум қилди.

Мирзоҳид Убайдуллаев 1976 йилда Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда  Фарғона политехника институтини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган.

Ўз фаолиятини 1999 йилда Фарғона шаҳар Қиргули туман ҳокимлиги молия бўлими буджет бўйича иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2005 йилдан Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган.

2014-2015 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи,
2015- 2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2016-2020 йилларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокими,
2020-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишини давом эттирган.

Тайинловга қадар Фарғона вилояти Фарғона шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.

ЎзА