Янги китоб

   Адабиёт майдонида ўзининг «Оқ қуш», «Минг қизнинг ошиғи», «Тонг отганда» сингари асарлари, «Хаёлпараст», «Кезганлар» романлари, «Мўйноқда», «Меҳр», «Министрнинг ошиғи», «Давр нафаси» каби пьеса ва қиссалари билан адабиёт ихлосмандлари қалбидан муносиб жой эгаллаган қорақалпоқ адиби Бекназар Ерназаров яна бир хайрли ишга қўл уриб, қирғиз халқ эпоси «Манас»нинг биринчи китобини таржима қилиб, нашрдан чиқарди.

«Қарақалпақстан» нашриётида қорақалпоқ тилида таржима ҳолида чоп қилинган мазкур асарга Бозоргул Зиварова, Гулистон Пирназарова муҳаррирлик қилган. Бир нечта туркий тилларга таржима қилинган «Манас» эпосини энди қорақалпоқ тилида ҳам бемалол мутолаа қилиш мумкин.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.