Италиянинг Милан шаҳри мери Жузеппе Сала «Милан» футбол жамоаси «Интер» клуби билан биргаликда «Сан-Сиро» стадионини қайта қуришдан бош тортиши мумкинлигини ва бутунлай янги стадион қуришни маъқул эканлигини таъкидлади.
Бу баёнотга кўра, «Милан» жамоаси ўзининг расмий сайтида ушбу ҳодисаларнинг эҳтимоллигини инкор этиб, шундай жавоб берди: «Клуб ўз стадионини тарк этишни режалаштирмаяпти ва уни қайта қуриш ғоясини қўллаб-қувватлайди».
Маълумот учун: «Милан» 1926 йилдан бери «Сан-Сиро»да ўз ўйинларини ўтказиб келади. «Қизил-қора»ларнинг азалий рақиби – «Интер» клуби бу стадионда 1947 йилдан буён уй учрашувларини ўтказиб келади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА