Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.

У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.