Нью-Йоркдаги Трамп-тауэрда ёнғин чиқди

Нью-Йоркдаги осмонўпар Трамп минораси томида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда NBC хабар тарқатди. 
 
Интернетда жойлаштирилган тасвирда бино томида қуюқ оқ тутунни кўриш мумкин.
Ёнғинни юзага келтирган сабабга ойдинлик киритилганича йўқ. Бунга электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ёнғин чиққан вақтда Трампнинг ўзи бино ичида бўлмаган. Ҳозирда ўт ўчирувчилар оловни бартараф этишга уринмоқда. Воқеа оқибатида жабр кўрганлар йўқ, дейилади хабарда.

 

ЎзА