Иордания разведка хизмати қиролликда бир қатор ҳужумларни режалаштирган 17 нафар террорчидан иборат тўдани қўлга олган. Бу ҳақда Al-Hadath манбасига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, хавфсизлик кучлари тезкор тадбирлар натижасида ИШИД тузилмаси билан боғлиқ 17 нафар жангарини ҳибсга олган. Террорчилар бир қатор савдо мажмуалари, диний муассаса объектларига ҳужум қилиш пайида бўлгани айтилмоқда.

 

ЎзА