АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни ўз Twitter саҳифасида турли асоссиз хабарлар ва ёлғон маълумотларга таяниб ёзилган китобларга “кўнишига” тўғри келаётгани ҳақидаги постни чоп этди. У шунга ўхшаш ҳолат АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган билан юз бергани каби у ҳам бундай вазиятда муаммога ечим топа олишига ишонишини айтган. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.


“Мен президентликка ўз номзодимни қўйганимнинг биринчи кунидан бошлаб ёлғон хабарлар билан курашишимга тўғри келмоқда. Эндиликда бўҳтон ва обрўсизлантиришга қаратилган ёлғон китоблар билан “олишмоқдаман”. Бундан олдин Рональд Рейганда ҳам шунга ўхшаш муаммо бўлган ва у масалага ечим топа олган эди. Менда ҳам худди шундай бўлади”, дея ёзган Трамп ўз саҳифасида.