Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 «Дўстлик» ордени билан

Абибуллаев Дауит Есемуратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси

 

 «Шуҳрат» медали билан

Каллиханова Лолагул Оразгалиевна – «Makan.uz» веб-сайти бош муҳаррири

Утемуратов Фурхат Юсупович – Хўжайли тумани «Хўжайли ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Шарапова Ирисгул Боранбаевна – «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хабар» ахборот-таҳлилий дастурлари бош муҳарририяти бўлим мудири

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 25 июнь