Дарибай Таджимуратов ижодхонасининг остонасидан ҳатлаб ўтганингиз заҳоти ўзингизни қандайдир бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Бу оламда сизни рассом ва ҳайкалтарош тафаккури, иқтидори, фалсафаси, бетиним ижод ва изланиш туфайли дунега келган , рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика асарлари ўраб олади. Уларнинг бариси сизни суҳбатга чорлайди, фалсафа оламига етаклайди. Менинг эьтиборимни кўпроқ график тасвирлар ўзига тортди. Уларда қандайдир умуминсоний қадриятлар ифодасини сезгандай бўлиб , юрагимни ҳаяжон чулғади. Эҳтимол , ўзим бахтли аёл,умр йўлдошимга вафодор ёр, она бўлганим учунмикан, хуллас рассомнинг “Умид” деб номланган график листи олдида анча тўхталиб шунчалик чуқур ўйланиб қолдимки, назаримда ҳатто вақт ҳам мен билан бирга тўхтаб қолгандек туюлди.
Албаттада, оила деган муқаддас мавзу қайси бир соғлом инсонни , ҳоҳ у эркак бўлсин, еки аел,бефарқ қолдирадими? Оила қуриш, уни қўрғондек мустаҳкам қилиб барпо этиш, уни таҳдид ва хиенатлардан ҳимоя қилиш…..
Юқоридаги инсоний тушунчалар бу асарда оқ-қора график тасвир усулида ва юксак иқтидор билан тасвирланган. Бир қараганда сюжет жуда оддийдек, эр ва хотин. Бир тан бир жон бўлиб яхлит бўлиб ўтиришганига қарамай , эьтибор берсангиз уларнинг юзларида ҳар хил ифодани кўрасиз. Иккаласи ҳам икки хилдаги ҳаёллари оғушида, аммо иккаласининг орзуси битта- оила деган қўрғонини мустаҳкамлиги, умрбод бир-бирига устун бўлиб яшаш.
Рассом аёл қўлида тухумни тасвирлайди.Маьлумки фалсафий маьнода тухум- бу ҳаётнинг пайдо бўлиши ва улғайиш рамзи саналади. Ибтидоий аждодларимиз ҳатто тухумда баҳор ва қуёш тимсолини, ёруғлик ва илиқлик маъносини кўришган. Орзулар оғушидаги аёл узра унинг мустаҳкам ҳимояси сифатида қамраб турган эркак қўлларига эьтибор берсангиз, Алпомиш қудратини сезасиз. Бугунги кун қорақалпоқ тасвирий саньатининг йирик намоянадалирдан бўлган Дарибай Таджимуратов бу асари орқали ҳар қандай жамият учун унинг дастлабки бўғини бўлган оила мустаҳкамлилигини эр ва хотин бу ягона ва мустаҳкам қўрғон,қоя образида тасвирлайди. Рассом тасвирлаган оила деган қоя шунчалик мустақкамки – унга ҳеч қандай бўрон ва тўфонлар ҳам хавф туғдира олмайди, бузолмайди. Асар томошабинни сўзсиз бунга ишонтиради. Зурриёт, келажак авлод, бу қўрғоннинг давомчилари ҳам айнан Эр ва Аёл, Ота ва Она меҳри ва садоқати туфайли дунёга келишади. Тарих чархи шу тариқа айланаверади.»Умид» эса ўзбек ва қорақалпоқ миллатларига мос ва хос бўлган оила қадриятларини авайлаб асраб , келгуси авлодларга етказиш учун авваламбор аел ва эркак ўртасида садоқат ва вафо, сабр ва матонат билан яшашга ундайди, оила каби қадриятнинг нақадар муқаддас тушунча эканлигини намоен қилади.
Шоҳиста Абдурахманова,
санъатшунос.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги