Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан бўлиб ўтаётган йиғилиш давом этмоқда.

Йиғилишда халқни рози қилиш, “маҳаллабай” ишлаш тизиминг моҳияти, бу борада натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида қатор фикрлар билдирилди.

– Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари бугундан бошлаб ўзларининг иш тизимини тубдан ўзгартиради. Улар эллик фоиз вақтини фақат “маҳаллабай” пиёда юриб, аҳолининг даромадини сўрайди, масаласини ўрганади, – деди Президент.

Президентимиз раҳбарларни иш тартибини ўзгартиришга чақирар экан, энди ишхонадан чиқмай, ўтириб ишлаш даври ўтганини яна бир бор алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш давом этмоқда