Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида жаҳон классика адабиётининг йирик вакили Уильям Шекспир қаламига мансуб «Ромео ва Жульетта» трагедияси тақдимоти бўлиб ўтди.

У.Пиржанов томонидан қорақалпоқ тилига таржима қилинган асар  режиссёр А.Худойназаров томонидан саҳналаштирилди.

Трагедияда Монтекки ролини Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ж.Абдимов, Капулетти ролини актёр Р.Ўрозбоев, князь ролини актёр С.Арзиев,  Граф Парис ролини актёр П.Толегенов ҳамда Ромео ва Жульетта ролларини  ёш актёрлар  Р.Тлемисов ва Б.Бахиевалар юксак маҳорат билан ижро этган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА