Bloomberg агентлигининг маълумот беришича, янги мутахассислари 6G симсиз алоқа тармоғини 2030 йилгача ишга тушириши керак.
Шу боис компания алоқа тармоғининг олтинчи авлодини (6G) яратиш устида ишлайдиган ходимларни қидиришни бошлаган. Хабарда айтилишича, «5G/6G симсиз тизими устида ишлайдиган муҳандис-тадқиқотчи» лавозимига бўш жой борлиги ҳақда эълон берилган.
Apple янги ходимига «янги авлод симсиз алоқа тизими (6G)ни яратиш устида тадқиқот ишларини олиб боришни» таклиф этади. Шунингдек, келишувга кўра, у «6G технологияларига бағишланган соҳавий ва академик анжуманларда ҳам иштирок этиши» керак.
Apple компаниясига 1976 йилда асос солинган бўлиб, у дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Мазкур компаниянинг бозор қиймати 2 триллион долларга тенг.