Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz) “II Халқаро бахшичилик санъати” фестивалига тайёргарлик кўриш бўйича Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, мазкур фестивал жорий йил апрел ойида Нукус шаҳрида ўтказилади.
Лойиҳада қайд қилинишича, Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага “II-Халқаро бахшичилик санъати” фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш, Фестивални келгусида босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ўтказиш ва муддатини белгилашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда амалга ошириш топширилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Нукус шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, Фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ва заллар талаб даражасида тайёрланишини таъминлаш вазифаси қўйилган.
Е.Қаноатов, ЎзА