Йель университети олимлари нега эркаклар COVID-19дан аёлларга қараганда 1,7 баробар кўп вафот этиши сабабини аниқлади, деб ёзади Science журнали.
Мутахассислар таъкидлашича, касалликнинг оғирлашувига мойиллик қай даражада бўлишида жинсий гормонлар муҳим роль ўйнар экан. Масалан, аёллардаги эстрогенлар SARS-CoV-2 инсон организмига кириб олишида “дарвоза” сифатида фойдаланадиган АСЕ2 рецепторини тўсиб қўяди. Эркаклар гормони бўлмиш андроген эса аксинча вирус юқишини осонлаштирар экан.
Яна шу нарса таъкидланадики, аёллардаги иккала Х-хромосомалар ҳам тананинг коронавирусга қарши курашида муҳим омил сифатида хизмат қиларкан. Чунки уларда иммун қаршиликни мувофиқлаштирадиган муҳим генлар мавжуд. Айрим ҳолатларда иккала хромосомалар ҳам бир вақтнинг ўзида иммун тизимини фаоллаштириб юбориши ва касаллик қўзғатувчи бактерияларни инфекциянинг илк босқичидаёқ аниқлаб бериши мумкин.