Пандемия барча соҳаларга таъсир кўрсатди. Шу сабаб 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига қабул амалга оширилмади. Натижада 2020 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламалари камайган.

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2020/2021 ўқув йилида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.

Шу боис 2021/2022 ўқув йилига қадар Академияда 2019/2020 ўқув йилида шаклланган 49та профессор-ўқитувчи штат бирлиги сақлаб қолинади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги “Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мустаҳкамлаб қўйилди.

ЎзА