Китоб оламида
Шеър – кўнгил мулки. Шеъриятга ошино қалблар эса бамисоли хазина топган бахтиёрлардир. Яхши шоирни, шу маънода, мўжизакор шахсият деб айтиш мумкин. У сеҳирли сўз орқали кўнгилларни ҳамиша обод айлайди.
Назира Матякубованинг «Ёнимдаги яхшилар» деб номланган янги китоби шеърият муҳибларига шоиранинг навбатдаги кўнгил изҳори, шеърият гулзорига чорлов сифатида қадрлидир.
«Назира Матякубованингшеърияти ватан, миллат, халқ, истиқлол, озодлик, тил, виждон, ишонч, табиат, она, ота, устоз, маънавият, миллий қадриятларимиз тараннуми дейиш мумкин», – дея таъкидлайди таниқли шоир Сирожиддин Рауф.
Китоб «OLTIN NASHR» нашриётидан 1000 нусхада чоп этилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги