Ростини айтсам, талабаликда пойтахтлик курсдошларимга ҳавасим келарди, уларга мазза, оиласи бағрида ўқиб юришибди, деб. Узоқ вилоятлардан Тошкентга келиб ўқиш эса… уйда қолган ота-онангни соғинасан, шу вақтларда мусофирлик нони яна ҳам қаттиқ бўлиб кетгандек туюлади…
Ҳозиргина Президентимиз ўз Мурожаатномасида нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам ривожланган мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари филиаллари ташкил этилишини айтди. Бу бир томондан ёшларимизга олисга бормай халқаро стандартлар таълим олиш имконини берса, иккинчи томондан ўша ҳудуднинг ривожланишига хизмат қилади.
Лобар Каримова, журналист (Қашқадарё вилояти).
ЎзА