Англия лига кубогининг ярим финал учрашувлари якунига етди.

Мусобақанинг ушбу босқичидаги илк учрашувда  «Тоттенхэм» «Брентфорд»ни 2:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Ярим финалнинг иккинчи баҳси «Манчестер Сити» ҳамда «Манчестер Юнайтед» ўртасида ўтди. Ўйиннинг 51-дақиқасида Жон Стоунз жарима зарбасидан сўнг дарвозани ишғол қилди. 83-дақиқада эса Фернандиньо ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, «Манчестер Сити»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» Англия лига кубогининг финалида бош соврин учун куч синашадиган бўлди. Ушбу финал ўйини жорий йилнинг 25 апрель куни Лондондаги Англия лига кубогининг “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.