Шанба куни Буюк Британия ҳукумати коронавируснинг юқумли янги тури аниқлангани сабабли Лондон ва мамлакатнинг бошқа айрим ҳудудларида пандемиянинг олдини олиш ва назорат қилишни энг юқори 4-даражага (Tier4) кўтаришни маълум қилди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкокнинг ВВСга маълум қилишича, вируснинг янги тури «назоратдан чиқиб бўлган».
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг мутацияга учраган тури одатдаги коронавирусга қараганда 70 фоиз юқумлироқ эканини айтиб, айни пайтда ушбу штаммнинг ўлимга олиб келиш хавфи қай даражада эканига ҳеч қандай далил йўқлигини айтган.
Бундан ташқари, вакцинани синаб кўриши мумкинлиги тўғрисида ҳам ҳали аниқ бир қарорга келинмади, – деган Борис Жонсон.
Ушбу хабар Европа Иттифоқининг бир қатор давлатларида хавотир уйғотмоқда ва улар Буюк Британияга авиақатновларни тўхтатишини эълон қилди. Масалан, мазкур хабар тарқалгандан сўнг бир неча соат ўтиб 20 дан зиёд мамлакат Лондонга авиапарвозларни тўхтатди.
ЎзА